Абдуқодир Ҳусановнинг навбатдаги ўйини неча баллга лойиқ кўрилди?
УЕФА Чемпионлар лигасининг 5-турида Хосеп Гвардиола бошқарувидаги "Манчестер Сити" "Этиҳад"да Бундеслиганинг "Байер" клубини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Мазкур учрашувни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда бошлади ва 65-дақиқада алмаштирилди. Унинг ушбу ўйиндаги ҳаракатлари учун турли хил порталлар жамоадошларига нисбатан юқори балл берди.
"Fotmob" вакилимизни 7.0 баллга лойиқ кўрган бўлса, "Sofascore" портали Ҳусановга 6.7 балл қўйди. Бундан ташқари, яна бир машҳур нашрлардан бири ҳисобланган "Flashscore" сайти эса ҳамюртимизга 7.4 балл берди.

Маълумот ўрнида, бу баллар Ситининг қолган футболчиларига қараганда юқори ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" навбатдаги учрашувини 29 ноябрь куни "Лидс"га қарши ўтказади.



Comments