Шохруз Норхонов "Бунёдкор"га қайтди

CHERY AUTO

Дастлабки кунда машғулотларга киришишдан аввал "Бунёдкор" қароргоҳида йиғилган футболчилар билан клуб раҳбарияти йиғилиш ўтказди. Йиғилишда ўтган мавсумда клубда фаолият олиб борган Миржалол Қосимов АГМКга ўтганлиги ва бош мураббий масаласига тез орада аниқлик киритилиши сабабли ҳозирча футболчилар билан Шуҳрат Мақсудов иш олиб бориши таъкидланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

Шундан сўнг машғулотларга киришилди. Бугунги машғулотлар асосан енгил югуриш машқларини бажаришди. Ўтган мавсумда бошқа клубларга ижарага берилган футболчилар ҳам клуб ихтиёрига қайтганини ва бугунги машғулотларда иштирок этганини таъкидлаб ўтиш жоиз. Жумладан ҳужумчи Шохруз Норхонов ҳам.

 

Comments

You must be logged in to commet!