Сергей Фомин ярим финал учун ўйнайди

CHERY AUTO

Фарғона шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўсмирлар ўртасида ташкил этилган "Fergana Cup" турнирида иккин теннисчимиз чорак финалга чиқди.

Tecno

Мазкур мусобақанинг ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда Сергей Фомин ва Сардор Эргашев чорак финал йўлланмаси учун баҳслашди. Унда Сергей рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Яна бир теннисчимиз Иброҳимжон Ўринов эса польшалик Мишель Возниякга қарши қортга чиқди. Ўйинда ҳисоб 4:6, 6:2, 1:0 кўринишини олганда Мишель ўйинни давом эттиришдан бош тортди ва мағлубиятини тан олди.

Comments

You must be logged in to commet!