Самарқандда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати ташкил этилади

  • 30 Jan 09:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Athletics
CHERY AUTO

31 январь – 1 февраль кунлари Самарқанд шаҳридаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати манежида 2006-2007 йилларда таваллуд топган спортчилар ўртасида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси расмий  сайти хабар бермоқда.

Tecno

Чемпионат давомида спортчилар 60, 300, 600, 1000 метрга югуриш, 60 метрга тўсиқлар оша югуриш, ядро улоқтириш, узунликка сакраш, баландликка сакраш, 4х200 эстафета йўналишларида ўзаро беллашадилар.

Бугун атлетлар мусобақа ўтказиладиган жойга етиб боришади. Эртага эса очилиш маросими ва дастлабки баҳслар ташкил этилади.

Comments

You must be logged in to commet!