Ришарлисон фаолиятини гранд клубларнинг бирида давом эттириши мумкин

  • 15 Feb 13:04
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Англиянинг "Эвертон" клуби ҳужумчиси Ришарлисон Европа грандларининг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

AS нашри тарқатган хабарга қараганда “Атлетико” ёзда ўзининг ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи ва бу борада уларнинг асосий мақсади айнан Ришарлисон ҳисобланади.

21 ёшли бразилиялик футболчига шунингдек "Челси", ПСЖ ва "Милан" клубларидан ҳам қизиқишлар бор.

Маълумот учун, Ришарлисон жорий мавсум “ирисчилар” сафида жами 21та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфер нархи эса 45 млн еврога баҳоланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!