Иско учун А Сериянинг икки гранди кураш бошлади

  • 11 Nov 17:53
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Италиянинг икки гранди “Реал” Мадрид ярим ҳимоячиси Иско учун кураш бошлади. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 26 ёшли испаниялик футболчига "Ювентус" ва "Наполи" жиддий қизиқиб қолган. Ушбу жамоалар Искони сотиб олишга яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ уруниб кўришмоқчи. Айтиш лозимки, ушбу трансфер А Серия грандларига тахминан 90 млн еврога тушиши мумкин.

Қолаверса, Исконинг ўзи ҳам “қироллик клуби”дан кетишга ва бош бир жамоада енг муҳим футболчига айланишга қарши эмас.

Маълумот учун, Иско “Реал” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 252та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 44та гол ҳамда 53та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!