
"Андижон" янги мавсумда "ADIDAS" компанияси либосларидан фойдаланади
Янги мавсумга ҳар жабҳада жиддий тайёргарлик кўраётган “Андижон” жамоаси бўлажак чемпионат олдидан бир қатор Жаҳонга машҳур спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи бренд компаниялар билан музокара олиб борди.
"Андижон" жамоасининг уй формаси
Ўтказилган музокаралар натижасида “Андижон” футбол клуби раҳбарияти 2019 йилги футбол мавсуми учун “ADIDAS” бренди маҳсулотларидан фойдаланишга қарор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Андижон" жамоасининг сафар формаси
Маълумки, бугунги кунда дунёнинг кўплаб футбол клублари, шу жумладан мамлакатимизнинг етакчи жамоалари ҳам айнан “ADIDAS” бренди экипировкаларидан фойдаланиб келишмоқда. Ушбу жамоалар қаторига эндиликда “Андижон” жамоаси ҳам қўшилди.
Comments