6 та клубга трансфер тақиқи қўйилди

  • 26 Dec 13:19
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Футболчилар мақоми ва ўтиши қўмитаси қарорлари талабига беписанд муносабатда бўлиб келаётгани, ўз футболчи ва мураббийлари олдидаги қарздорликни белгиланган муддатда бартараф этмагани, шунингдек, футбол клублари ҳамда ҳудудий футбол академиялари ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномаларида мавжуд шартларни бажармай келаётгани сабабли 6 та клубга нисбатан трансфер тақиқи белгилади. 

Tecno

Аввалроқ ЎФА 7 та клубга мавжуд муаммони ҳал этиш учун муддат берган ва улар орасидан фақатгина "Қизилқум" ассоциация талабини ўз вақтида бажарганди. Қолган олти клуб: "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Нефтчи", "Динамо", "Бухоро", "Арал" эса трансфер тақиқига дуч келди. Қўмита қарорига кўра, улар кейинги икки рўйхатдан ўтказишнинг тўлиқ даврларида миллий ҳамда халқаро миқёсда янги футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказа олмайди.

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Comments

You must be logged in to commet!