Хабиб Нурмагомедов: "Дастин Порье фаолиятини якунлаши керак"

  • 17 Dec 13:27
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFC шон-шуҳрат зали аъзоси Хабиб Нурмагомедов енгил вазн тоифасида собиқ вақтинчалик UFC чемпиони Дастин Порье ҳақида бир қатор фикрларни билдириб ўтди.

Tecno

"Менимча, Порье фаолиятини тугатиши керак. Унинг даври ўтди. Мен, Жастин Гэтжи, Дастин Порье, Тони Фергюсон - эски мактаб жангчиларимиз. Шундай экан, биродарим Дастин, сиз ҳам курашишни бас қилинг” — деди Нурмагомедов "Pound 4 Pound" нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, UFC президенти Дана Уайт Порье билан хайрлашув жангини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бораётганини айтган эди.

Comments

You must be logged in to commet!