Кутилмаган муаммо: “Реал” энг зўр ўйинчисини йўқотди

  • 26 Nov 11:11
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал”нинг кейинги йиллардаги асосий тўпурарига айланган Винисиус Жуниор йил охиригача жамоасига ёрдам бера олмайди.

Tecno

Испания чемпионати доирасида “Леганес”га қарши ўтказилган учрашувдан кейин футболчининг чап оёғида оғриқ юзага келган.

Ўтказилган текширувлар натижасида 24 ёшли бразилиялик легионернинг сон мушакларида жароҳат борлигини аниқланди ва шифокор мутахассислар футболчи йил охиригача даволаниши лозим, деган хулоса берди.  Бу ҳақда “Реал” матбуот хизмати расман маълумот тарқатди.

Винисиус Жуниор жорий мавсумда барча турнирларда 18 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 12 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига саккизта голли пас узатган.

Comments

You must be logged in to commet!