Осиё ўйинлари. Диёра Келдиёрова жамоамиз ҳисобига илк олтин медални тақдим этди (фотогалерея)

BEPUL PROPAN

Ўзбекистон делегацияси XIX Осиё ўйинларидаги илк олтин медалини қўлга киритди.

Ушбу муваффақиятга дзюдочимиз Диёра Келдиёрова эришди. -52 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган спортчимиз БАА вакили Биршелт Хорлодоини мағлубиятга учратиб, ўз ғалабалари орасига Осиё ўйинлари чемпионлигини ҳам қўшиб қўймоқда.

Диёрани аренанинг ўзидан Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда Ойбек Касимов бошчилигидаги Ўзбекистон МОҚ раҳбарияти бирга қўллаб-қувватлаб турди.

Қуйида ушбу жараёнлардан қайноқ фотогалереяни томоша қилинг!

 

Comments

You must be logged in to commet!